Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров WBO янгиланган рейтингида мавқеини сақлаб қолди

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) май ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. GoSport.uz мухбири берган маълумотга кўра, янги рейтингда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз мавқеини сақлаб қолган.

Ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқадиган Абдуқаҳҳоров WBOнинг янги рейтингида апрелда бўлгани каби 9-ўриндан жой олди. Абдуқаҳҳоров апрель ойида мазкур рейтингда 9-ўринга кўтарилганди.

Мазкур рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар қайд этилмаган.

Маълумот учун, Қудратилло WBC рейтингида 4, IBF рейтингида эса 1-ўринда бормоқда. Сўнгги марта Қудратилло япониялик Кеита Обарани (20-4-1, 18 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб IBF чемпионлик камарига биринчи рақамли даъвогарга айланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид