Бокс/ММА

Яна бир ўзбек боксчиси чемпионлик камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Ҳусниддин Пўлатов (8-3, 6 КО) навбатдаги жангини муваффақиятли якунлади.

Жанубий Кореянинг Пажу шаҳридаги “Unjeong Gymnasium”да ўтказилган профессионал бокс кечасида Пўлатов ярим ўрта вазннинг WBA Asia чемпионлик камари учун кореялик Ин Дук Сёга (12-2-2, 7 КО) қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган жангнинг бешинчи раундида Пўлатов рақибини нокаутга учратди ва иккинчи чемпионлик камарини ҳам ўзиники қилиб олди.

Бунгача Пўлатов супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида ҳам WBA Asia чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид