Бокс/ММА

Ўзбек боксчилари бутунжаҳон армия ўйинларини муваффақиятли якунлади

Хитойнинг Ухань шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон армия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистонлик боксчилари мусобақани муваффақиятли якунлади.

Финалда -81 кг вазн тоифасида Козимбек Мардонов ва -91 кг вазн тоифасида Мадияр Саидраҳимов ўз рақибларини мағлубиятга учратиб олтин медални қўлга киритган бўлса, -60 кгда Шунқор Абдурасулов ва -69 кгда Билобек Мирзараҳимов рақибларига имкониятни бой бериб қўйишди ва якунда кумуш медалга сазовор бўлишди.

Эътиборли томони, Мадияр Саидраҳимов финал жангида қозоғистонлик Абзал Қуттибековга қарши жанг олиб бориб биринчи раунднинг ўзида рақибини нокаутга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид