Бокс/ММА

Ўзбек боксчиси очиқ денгиздаги кемада жанг қилади

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Абдурасул Исмоилов (4-0, 3 КО) навбатдаги жангини 17 апрель куни ўтказади.

Исмоиловга шу куни россиялик Александр Голубков (4-2-1, 2 КО) рақиблик қилади. Мазкур бокс оқшоми алоҳида аҳамиятга эга бўлади. GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, мазкур бокс оқшоми кемада яъни очиқ денгизда бўлиб ўтади. Жанг кунига қадар Жанубий Кореядан йўлга чиққан кема Япониянинг икки шаҳри ва Россиянинг Владивосток шаҳрида ҳам тўхтаб ўтади. Бокс оқшоми эса Япония ҳудудидаги очиқ денгизда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Исмоилов Жанубий Кореянинг “COCKY BUFFALLO” промоутерлик компанияси таркибида машғулотлар олиб бормоқда. Сўнгги марта у 17 март куни жанубий кореялик Ёнг Мин Кимни (5-3-1, 1 КО) 8 раундлик жангда очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид