Бокс/ММА

Ўзбек боксчиси WBC камарини қўлга киритди

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Анвар Туропов WBC Осиё чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бўлиб ўтган бокс оқшомида Туропов филиппинлик Роберто Гонсалесга (28-6, 17 КО)қарши рингга кўтарилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг 4-раунди 1:03 сонияси ортда қолганида Туропов рақибини ерга қулатди ва ҳакам соф нокаутни қайд этди.

Ушбу натижаси орқали Анвар Туропов WBC йўналишининг Осиё минтақавий (Asian Boxing Council) чемпионлик камарига эга чиқди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид