Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс терма жамоаси Болгариядаги халқаро турнирида 5 та медалга эга бўлди

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Странджа” 70-халқаро турнирида бешта медалга эга чиқди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Мусобақада 8та вазн тоифасида 9 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоа якунда 2та олтин, 2та кумуш ва 1та бронза медалларига эга чиқди. -56 кг вазнда Миразиз Мирзаҳалилов, -69 кг вазнда Бобо Усмон Батуров олтин медалларини қўлга киритган бўлса, -52 кг вазнда Худойназар Файзов, -56 кг вазнда Абдулҳай Шораҳматов кумуш медал билан кифояланди. Шунингдек, -60 кг вазнда Шунқор Абдурасулов бронза медалига эга чиқди.

– 64 кг вазнда Алиёр Норалиев, -75 кг вазнда Фанат Қаҳрамонов, -81 кг вазнда Хуршид Абдуллаев ва -91 кг вазнда Санжар Турсунов дастлабки босқичлардаёқ мағлубиятга учраб, мусобақадан қуруқ қўл билан қайтадиган бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси турнирда медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида (аёллар ўртасидаги мусобақа ҳам қўшилган. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этмаган — GoSport) бешинчи, медаллар сифати бўйича эса 3-ўринни ўринни эгаллашди. Бу борада Россия (5 та олтин, 4 та бронза), АҚШ (2 та олтин, 1 та кумуш, 5 бронза) ва Ҳиндистон (3 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) терма жамоалари кучли учликни ташкил этиб беришди. Мезбон Болгария терма жамоаси эса (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза) тўртинчи поғонадан жой олди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид