Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир боксчи ғалаба қозонди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Унда Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари навбатдаги ғалабага эришишди.

-81 кг вазнда иштирок этаётган Дилшодбек Рўзматов нимчорак финал босқичида ҳиндистонлик Брижеш Ядавга қарши рингга чиқиб, рақибини мағлубиятга учратди. Жангнинг иккинчи раунди охирида Рўзметов қошидан жиддий жароҳат олди ва ҳакамлар жангни тўхтатишга қарор қилди. Натижада ҳакамлар икки раунд ҳисоб-китобларига кўра, ғолиб номини аниқлашди. Унда яққол устунлик билан Дилшодбек Рўзметов ғалабаси эътироф этилди ва у кейинги босқичга йўлланма олди.

Бугун яна уч нафар ўзбекистоноик боксчи рингга чиқади. Ааёллар ўртасида -51 кг вазнда Фарангиз Ҳошимова ва Назим Қизибай (Қозоғистон) жанги ҳам бўлиб ўтади. Кечки дастурда эса -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов яманлик Аҳмад Насим Ҳуссайнга қарши рингга чиқса, аёллар ўртасида шу вазнда Райхона Қодирова Непал вакили Пунам Равал билан жанг қилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид