Бокс/ММА

Ўзбекистонлик 42 спортчи Бутунжаҳон универсиадасида иштирок этади

Жорий йилнинг 3-14 июль кунлари Италиянинг Неаполь шаҳри талаба ёшлар ўртасидаги “ХХХ Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинлари”га мезбонлик қилади.

Ушбу нуфузли спорт анжуманида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиши режалаштирилган. Бу ҳақда жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Кичик Олимпиада деб таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари 50 йилдан буён аҳамияти жиҳатидан жаҳон спорт тадбирлари орасида иккинчи халқаро комплекс мусобақаси саналади.

Универсиада – Халқаро талабалар спорти федерацияси (FISU) шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия ўйинлари доирасидан фарқ қилиб, у ҳар икки йилда бир марта ташкил этилади.

Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача бўлган талабалар иштирок этиши белгилаб қўйилган.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан 6000 нафардан зиёд талаба-спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Ёзги универсиада дастуридан жами 18 та спорт тури бўйича мусобақалар ўрин олган бўлиб, Ўзбекистон вакили сифатида 42 нафар талаба-спортчилар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо WTF, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш спорт турлари бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

Ўзбекистонлик спортчилар ва улар иштирок этадиган спорт турлари тақвими билан танишинг:

3-7 июль Спорт гимнастикаси;

Расулжон Абдураҳимов

Ҳусниддин Абдусаматов

Абдулла Азимов

Мураббий: Рустам Иргашев

4-7 июль Дзюдо;

Давлат Бобонов -90 кг

Сардор Нуриллаев -66 кг

Ҳикматилло Тўраев -73 кг

Сухроб Турсунов -81 кг

Муҳаммадкарим Хуррамов -100 кг

Диёра Келдиёрова -52 кг

Хожинса Камолдинова -63 кг

Амина Мамедова -57 кг

Гулноза Матниязова -70 кг

Нодира Юлдашева -78 кг

Мураббий: Абдукарим Тангриев

4-9 июль Ўқ отиш;

Саидхон Сайфуддинов

Владимир Свечников

Вадим Скороваров

Мураббий: Алёна Аксёнова

5-13 июль Теннис;

Ҳумоюн Султонов

Санжар Файзиев

Лайло Баҳодирова

Камола Умарова

Мураббий: Шуҳрат Қаюмов

6-10 июль Камондан отиш;

Жавлонбек Абдубакиров

Юнус Сармамбетов

Гулноза Махамажонова

Гулмирахон Ўринбоева

Мураббий: Жанна Зиганшина

7-13 июль Таэквондо WTF;

Сухроб Бобобеков -58 кг

Нияз Пўлатов -67 кг

Шухрат Салаев -80 кг

Шаҳбоз Тусматов -68 кг

Шаҳбоз Шофайзиев -74 кг

Чарос Қаюмова -53 кг

Зария Қосимова -62 кг

Динорахон Мамадибрагимова -57 кг

Нигора Турсунқулова -67 кг

Мавлон Рустамов (кўргазмали)

Мураббий: Фаҳритдин Умаров

8-13 июль Енгил атлетика;

Шоҳрух Баратов

Шохрух Давлатов

Владислав Палюнин

Санобар Эркинова

Александра Юркевская

Нурхон Муҳиддинова

Дмитрий Мелситов

Мураббий: Алим Ахмежанов

11-13 июль Бадиий гимнастика;

Раҳматова Дилдора

Мураббий: Роговая Татян

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид