Бокс/ММА

Ўзбекистонлик боксчи “Қирол кубоги” бош совринини қўлга киритди

Бугун Таиландда ҳаваскор бокс бўйича нуфузли “Қирол кубоги“ халқаро турнири якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси иккита медални қўлга киритди.

-49 кг вазн тоифасида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакили Нодиржон Мирзааҳмедов финалда бош соврин учун рингга кўтарилди.

Ҳиндистонлик Дипакка қарши баҳс олиб борган боксчи рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратиб, “Қирол кубоги“ чемпионига айланди.

Ундан ташқари -75 кг вазн бошқа бир ўзбек боксчиси Фанат Қаҳрамонов ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медаллари билан кифояланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид