Бокс/ММА

Ўзбекистонлик дастлабки боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионати ярим финал учрашувлари бошланди. Ўзбекистон номидан биринчи бўлиб баҳсларда Нодиржон Мирзааҳмедов иштирок этди.

-49 кг вазнда рингга чиққан Нодиржон Мирзаҳмедов ярим финалда қирғизистонлик Мирлан Туркбаи Уулуга қарши жанг қилди. Беллашув давомида устунликка эга бўлган Нодиржон якунда ҳакамларнинг хулосасига кўра, очколар бўйича ғалаба қозониб, финалга йўлланма олди.

Бугун яна 8 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Кундузги дастур, 12:00дан сўнг:

-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов – Педрес Баутиста (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов – Ҳуссайн Иашаиш (Иордания)
-69 кг: Шаҳноза Юнусова – Хонг Гу (Хитой)

Кечки дастур, 16:00дан сўнг:
-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Тсендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Ашиш (Ҳиндистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Муҳаммад Мулайес (Сурия)
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Ю-Тинг Лин (Хитой Тайпейи)
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Каур Баат (Ҳиндистон)

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид