Бокс/ММА

Ўзбекистонлик енгилмас боксчи яна бир рақибини нокаутга учратди

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида фаолият кўрсатадиган ўзбекистонлик боксчи Равшанбек Умурзоқов (7-0, 6 КО) навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар берди.

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс кечасида Умурзоқовга бу сафар филлипинлик Римар Метуда (12-5-1, 7 КО) рақиблик қилди. 8 раундга мўлжалланган жанг 4 раунд давом этди.

Тўртинчи раунднинг 1:16 дақиқаси ортда қолганда Умурзоқовнинг кетма-кет зарбалари ниҳоят натижа берди. Айнан шу дақиқада Равшанбекнинг чап қўлда рақибнинг жигар қисмига берган зарбасидан сўнг Метуда ерга қулади ва ҳакамнинг 10 сониялик саноғидан сўнг ҳам ўрнидан тура олмади. Натижада ҳакам нокаутни қайд этди.

Ушбу ғалабадан сўнг Равшанбек муддатидан олдин ғалабалари сонини 6тага етказиб олди. Бундан олдин у 2018 йилнинг 10 ноябрь куни Келли Фигероани 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид