Бокс/ММА

Ўзбекистонлик икки нафар боксчи қизлар ҳам Осиё чемпионати медалларини нақд қилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Аёллар ўртасидаги мусобақаларда ҳам ўзбекистонлик икки нафар спортчи медалларни нақд қилиб қўйди.

-57 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ёдгорой Мирзаева чорак финалда тожикистонлик Мижгона Самадова қарши рингга кўтарилди. Жангда ташаббусга эга бўлган боксчи рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

-69 кг вазнда рингга чиқаётган -69 кг: Шаҳноза Юнусова эса япониялик Макото Кикучига қарши рингга чиқди ва рақибини очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу икки спортчи ярим финал йўлланмаси орқали камида бронза медалларини нақд қилди.

-81 кг вазнда иштирок этган Эъзоза Мелиева эса хитойлик Ли На Вангга ютқазиб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ икки нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Бугун яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Кечки дастурдан ўрин олган (кечки дастур 16:00 да бошланади) жанглар қуйидагича

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Амит Пангал (Ҳиндистон)

-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)

-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон)

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид