Бокс/ММА

Ўзбекистонлик икки боксчи Осиё чемпионати медалларини нақд қилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугун бўлиб ўтаётган баҳсларда ҳам ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятли бошлашди.

– 49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нодиржон Мирзааҳмедов чорак финалда лаослик Хампхоуван Хамсатонега қарши рингга кўтарилди. Жангда ташаббусга эга бўлган боксчи рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

– 56 кг вазнда рингга чиқаётган Миразизбек Мирзаҳалилов эса мезбон спортчи таиландлик Чатчаи Будтега қарши рингга чиқди ва рақибини очколар ҳисобига кўра, мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Бу икки спортчи ярим финал йўлланмаси орқали камида бронза медалларини нақд қилди.

Бугун, шунингдек, яна олти нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади.

Кундузги дастур:

-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Мижгона Самадова (Тожикистон)
-69 кг: Шахноза Юнусова – Макото Кикучи (Япония)
-81 кг: Эъзоза Мелиева – Лина Ванг (Хитой)

Кечки дастур, 16:00 дан сўнг:

-52 кг: Ҳасанбой Дўсматов – Амит Пангал
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Муҳаммад Алкасбех (Иордания)
-81 кг: Дилшодбек Рўзматов – Бек Нурмаганбет (Қозоғистон)

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид