Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи навбатдаги жангини ўтказади

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Равшанбек Умурзоқов (6-0, 5 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Умурзоқов ўзининг профессионал рингдаги еттинчи жангида филиппинлик Римар Метудага (12-4-1, 7 КО) қарши жанг олиб боради. Мазкур тўқнашув 22 февраль куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида жойлашган “Уралец” кўнгилочар маданият саройида бўлиб ўтади.

Жанг 8 раунддан иборат бўлиши режалаштирилган. Мазкур бокс кечасида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар ҳам рингга чиқиши кутилмоқда.

Равшанбек Умурзоқов сўнгги марта 10 ноябрь куни венесуэлалик Келли Фигероани 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид