Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна икки боксчи мағлубиятга учради

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатининг 4 куни кечки дастуридан ўрин олган жанглар ўзбекистонлик спортчилар учун ўта муваффақиятсиз кечди.

Аввалига Ҳасанбой Дўсматов -52кг вазнда азалий рақиби ҳиндистонлик Амитга имкониятни бой бериб қўйган бўлса, орадан кўп ўтмай -64 кг вазнда Шунқор Абдурасулов муваффақиятсизликка учради. Иорданиялик Муҳаммад Алкасбехга қарши рингга чиққан Шунқор ҳакамларнинг турлича қарорлари билан очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

-81 кг вазнда эса Дилшодбек Рўзметов вазннинг фаворит боксчиси қозоғистонлик Бек Нурмаганбетга қарши жангда худди Шунқор каби ҳакамларнинг турлича қарорига кўра, имкониятни бой берди ва мусобақа билан эрта хайрлашди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган баҳсларда ўзбекистонлик тўрт нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. -49 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Нодиржон Мирзааҳмедов, -56 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов, аёллар ўртасида -57 кг вазнда Ёдгорой Мирзаева ва -69 кг вазнда Шаҳноза Юнусова ҳозирданоқ медалларни нақд қилиб қўйишди.

Эртага Ўзбекистон терма жамоасининг қолган боксчилари, жумладан 5 нафар эркак боксчилар ярим финал йўлланмаси учун жанг қилишади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид