Бокс/ММА

Жанубий Кореяда икки ўзбек боксчиси ғалаба қозонди

Бугун Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўзбекистонлик икки боксчи, енгил (61,2 кг) вазнда Абдурасул Исмоилов (6-0, 3 КО) ҳамда Шоҳрух Ашуров (2-1, 0 КО) навбатдаги рейтинг жангларини ўтказишди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Бобур ва Набижон Нажмиддинов ҳамда Зуфар Сулаймонов шогирдлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдиришмади. 6 раундлик жангларда Абдурасул Исмоилов хитойлик Кунг Вангни катта устунлик билан, очколар ҳисобига кўра, мағлуб этган бўлса, Шоҳрух Ашуров россиялик Михаил Лесников устидан яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Абдурасул профи боксдаги олтинчи жангини ўтказиб, буларнинг барчасида ғалаба қозонди ва ўзининг мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда. Шоҳрух Ашуров эса, учинчи жангидаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид