Футбол

2019 йилдаги илк “Эль-класико“да ғолиб аниқланмади

Испания кубогининг ярим финал дастлабки учрашувлари доирасида Испаниянинг икки етакчи жамоаси “Барселона” ва “Реал” жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Каталонияда бўлиб ўтган учрашувда аввалига меҳмонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Лукас Васкес 6-дақиқада “Барселона” дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда Малком жавоб голини киритди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида иккала жамоа ҳам бошқа гол кирита олишмади. Финал йўлланмаси жавоб учрашувида ҳал қилинадиган бўлди.

Испания Кубоги, 1/2 финал
дастлабки учрашув

Барселона – Реал Мадрид 1:1 (0:1)
Голлар: Малком (57) – Васкес (6).

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур, Бускетс, Коутиньо (Месси, 63), Ракитич (Видаль, 63), Малком (Аленья, 76), Суарес.
Реал Мадрид: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Кроос, Льоренте (Каземиро, 63), Васкес (Асенсио, 84), Модрич, Винисиус Жуниор (Бэйл, 64), Бензема.

Огоҳлантиришлар: Рамос (10), Нелсон Семеду (43), Суарес (56), Марсело (57), Альба (58), Видаль (88).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид