Футбол

4 кунда 2та «Эль-класико»! Испания кубоги 1/2 финалида «Реал» ва «Барселона» ўзаро тўқнаш келади

Испания кубогининг яри финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда қироллик федерацияси расмий сайти хабар тарқатди.

Унга кўра, финал йўлланмаси учун икки фаворит «Барселона» ва «Реал» ўзаро ҳисоб-китоб қиладиган бўлди. Иккинчи ярим финалда «Валенсия» «Бетис»га қарши майдонга тушади.

Ярим финалнинг дастлабки учрашувлари 6 февраль куни бўлиб ўтади. Жавоб учрашувлари 27 февралга белгиланган.

Натижада Испанияда мухлислар тўрт кун ичида иккита «Эль-класико»ни кузатиш имкониятига эга бўлишади. 27 февраль кубок баҳслари ўтказилса, 2 март куни Испания Ла-лигасининг 26-туридан ўрин олган учрашувда томонлар яна рўбарў келишади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид