Футбол

ОКМК иродали ғалаба эвазига ОЧЛнинг кейинги босқичига чиқди

Осиё Чемпионлар Лигасида 2-босқич саралаш ўйинларидан бирида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасини қабул қилди. Мезбонлар икки марта ҳисобда орқада боришига қарамай, якунда 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг иккинчи дақиқасидаёқ меҳмонлар Раҳимовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди. 25-дақиқада Дилшод Жўраев фарқни йўққа чиқарди. 62-дақиқада Жалил Кимсанов боши билан ОКМК дарвозасини ишғол қилиб, яна «Истиқлол»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг, мезбонлар 10 дақиқа ичида уч марта рақиб дарвозасига гол уришга муваффақ бўлишди. Санъат Шихов, Жасур Ҳакимов ва Зафар Полвонов голлари ОКМК иродали ғалабани тақдим этди.

Энди ОКМК ОЧЛ саралашининг плей-офф босқичида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби билан ўйнайди. Беллашув 19 февраль куни сафарда ўтказилади. Ғолиб жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади.

ОЧЛ-2019, 2-саралаш босқичи

ОКМК – «Истиқлол» 4:2 (1:1)

Голлар: Жўраев (25), Шихов (72), Ҳакимов (78), Полвонов (82) – Раҳимов (2), Кимсанов (62).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид