Футбол

«Пахтакор» шов-шувли трансферни амалга оширади

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсумлар оралиғида ўз сафини машҳур футболчи билан тўлдиради. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, қишки трансферлар вақтида жамоага Того терма жамоаси ҳужумчиси Эммануэл Адебайор келиб қўшилади. Туркия суперлигаси вакили «Қайсариспор» жамоасида тўп сураётган футболчи «Бешиктош»га қарши учрашувдан (1:4) сўнг жамоа билан хайрлашишини эълон қилган.

Янги мавсумни у пойтахт жамоасида бошлайди. Тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе Адебайорни Ўзбекистонга келишга кўндирган. Ҳозирча унинг трансфери бўйича молиявий шартлар маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Шота Арвеладзе яқинда берган интервьюларининг бирида ўтган мавсумдаёқ Адебайорни жамоага олиб келмоқчи бўлгани, аммо тоголик футболчи Туркия вариантини маъқул кўргани ҳақида гапириб ўтганди.

Олдинроқ, Арвеладзе Тошкентга «Пахтакор»га Златан Ибраҳимович ёки Антуан Гризманни олиб келиш нияти борлигини маълум қилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид