Футбол

Англия кубогига қуръа ташланди. «Челси» нимчорак финалдаёқ «МЮ» га қарши ўйнайди

Англия кубогнинг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси расмий сайти хабар берди.

Қуръа натижаларига кўра, шу босқичдаёқ «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўзаро чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб борадиган бўлди.

Бундан ташқари қуръада қуйидаги жуфтликлар ҳам чорак финал йўлланмаси учун кураш олиб боришади.

Қолган жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

«Бристол Сити» – «Шрусбери Таун» / «Вулверҳэмптон» жуфтлиги ғолиби билан
«Мидлсбро» / «Ньюпорт» – «Манчестер Сити»
«Уимблдон» – «Миллуолл»
«Донкастер» – «Кристал Пэлас»
«Суонси» – «Барнет»/ «Брентфорд»
«Портсмут» / «Куинс Парк Рейнжерс» – «Уотфорд»
«Брайтон» / «Вест Бромвич» – «Дерби Каунти»

Англия кубоги нимчорак финал учрашувлари 15-18 фераль кунлари ўтказилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид