Футбол

«Барселона» ёзнинг энг муҳим трансферини амалга оширди

Каталониянинг «Барселона» клуби ​«Атлетико» Мадрид ҳужумчиси Антуан Гризманн сотиб олинганини эълон қилди.

Клуб расмий твиттери француз ҳужумчиси Каталонияга кўчиб ўтганини тасдиқловчи пост қолдирди. Футболчи янги клуби билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ​«Барселона» Гризманн учун ​«Атлетико»га унинг шартномасида кўрсатиб ўтилган товон пули 120 млн евро тўлаши лозимлиги хабар қилинганди. ​«Барселона»​ мазкур суммани тўлагач, трансфер амалга ошди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид