Футбол

«Барселона» муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди

Испания Ла-лигасининг 35-турида Каталониянинг «Барселона» клуби «Леванте»ни қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва бу натижаси орқали Испания чемпионлигини қўлга киритди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Лионель Мессининг 62-дақиқада киритган ягона голи «Барселона» учун етарли бўлди. 35 турда 83 очко тўплаган каталонияликлар яқин таъқибчиси «Атлетико»ни 9 очко ортда қолдирди. Испанияда биринчи навбатда ўзаро ўйинлар ҳисобга олиниши ва «Барселона»да бу борада устунлик борлиги сабаб жамоа муддатидан олдин чемпионликни расмийлаштирди.

Бу «Барселона»нинг Испания чемпионатларидаги сўнгги 11 йилдаги саккизинчи, жами эса 26-ғалабаси бўлди. Жамоа бу борада фақатгина «Реал»дан (33 марта чемпион бўлган) ортда қолмоқда.

Шунингдек бу Лионель Мессининг ўнинчи чемпионлиги бўлди ва бу борада у Каталонияда якка пешқадам бўлиб турибди. Испания чемпионатини Мессидан кўпроқ ютган биргина футболчи «Реал»нинг узоқ ўтмишдаги юлдузи Франсиско Хенто бўлиб турибди.

Испания чемпионати, 35-тур
Барселона – Леванте 1:0 (0:0)
Гол: Месси (62).
Барселона: тер Стеген, Нелсон Семеду, Пике, Лангле, Альба, Видаль, Ракитич, Артур (Бускетс, 73), Дембеле (Серджи Роберто, 84), Суарес, Коутиньо (Месси, 46).
Леванте: Фернандес, Коке, Рубен Везу, Робер, Луна, Вукчевич (Барди, 65), Джейсон, Рочина (Марти, 84), Кампанья, Саймон (Моралес, 46), Майораль.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (14), Рочина (56), Рубен Везу (58), Пике (70), Нелсон Семеду (77), Коке (83), Бускетс (90).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид