Футбол

«Барселона» «Реал»ни йирик ҳисобда енгиб, Испания кубоги финалига йўлланма олди

Испания қироли кубоги ярим финалидан ўрин олган учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»ни қабул қилди. Каталонияда бўлиб ўтган дастлабки учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилганди.

Жавоб учрашувида барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. Аввалига Суарес Усмон Дембеле етказиб берган тўпни Навас дарвозасига йўллаб ҳисобни очган бўлса, кейинроқ Дембеле узатган тўпни Варан ўз дарвозасига тўғирлаб қўйди. Тўрт дақиқа ўтиб, Луис Суарес ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Ушбу ғалаба эвазига каталонияликлар Испания кубоги финалига йўлланма олди. Иккинчи ярим финал учрашуви эртага бўлиб ўтади. Унда «Валенсия» «Бетис»га қарши майдонга тушади. Бу тўқнашувнинг биринчисида 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилган.

Испания кубоги
1/2 финал

Жавоб учрашуви

Реал Мадрид – Барселона 0:3 (0:0)
Голлар: Суарес (50, 73, пенальти), Варан (69, автогол).
Реал Мадрид: Навас, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро (Вальверде, 75), Васкес (Бэйл, 68), Кроос, Винисиус Жуниор (Асенсио, 81), Бензема.
Барселона: тер Стеген, Лангле, Пике, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, Бускетс (Артур, 86), Дембеле (Коутиньо, 75), Нелсон Семеду, Месси, Суарес (Видаль, 78).
Огоҳлантиришлар: Васкес (58), Бускетс (65), Каземиро (72), Нелсон Семеду (81).
Дастлабки учрашув: 1:1.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид