Футбол

Бразилияда ёнғин натижасида 10 нафар ёш футболчи ҳалок бўлди

8 февраль куни Бразилиянинг “Фламенго” клубининг машғулотлар марказида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Globo Esporte нашри хабар бермоқда.

Қайд қилинишича, ёнғин 8 февраль тонгида тахминан соат 5:10да (маҳаллий вақт билан) бошланиб, соат 7:20да ўчирилди. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари ўрганиб чиқилмоқда.

Ушбу офат натижасида қароргоҳда бўлган 10 нафар ёш футболчилар ҳалок бўлган ва яна уч нафар одам турли хил тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Манбага кўра, клуб қароргоҳида 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар бўлишган. Маҳаллий футболчилар уйларига кетишган шаҳар ташқарисида яшайдиган футболчилар эса базада тунаб қолишга қарор қилишган.

Ёнғинда ҳалок бўлган футболчилар

Айни вақтда “Реал“да ўйнаётган вингер Винисиус Жуниор айнан “Фламенго“ клуби тарбияланувчиси саналади. Винисиус “твиттер“даги саҳифаси орқали ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид