Футбол

«Бунёдкор» «Пахтакор»да ўйнайди

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ўз учрашувларини пойтахтнинг бошқа бир жамоаси «Пахтакор» стадионида ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, «қалдирғочлар» 2019 йилги мавсумда ўз учрашувларини «Пахтакор» стадионида ўтказиш бўйича келишувга эришган. Бундан ташқари жамоа Тошкент темир йўл муҳандислари институти (ТТЙМИ) ўйингоҳидан ҳам фойдаланади.

Эслатиб ўтамиз, собиқ «Бунёдкор», эндиликда «Миллий» номини олган стадион чими номаълум сабаблар туфайли кўчириб ташланганди. Айни вақтда бу ерга янги чим парваришлаш ишлари олиб борилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид