Футбол

“Бунёдкор” Жанубий Кореяда тўп сурган ўзбекистонлик икки футболчини ўз сафига қўшиб олди

Тошкентнинг “Бунёдкор“ клуби иккинчи давра олдидан ўз сафини икки нафар ўзбекистонлик футболчи билан тўлдирди. Бу ҳақда жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов маълум қилган.

“Минскдаги йиғинда икки нафар украиналик футболчи кўрикдан ўтди. Бироқ икки нафар ўзбекистонлик футболчининг бизнинг клубга ўтишга рози бўлгани туфайли украиналикларни олиб қолмасликка қарор қилдик. Гап Гадоев ва Турсунов ҳақида кетмоқда.

Турсунов менинг талабларимни жуда яхши билади. Гадоев билан у қадар таниш эмасман. Аммо бир ҳафта ичида барчаси ўз изига тушиб кетишига ишончим комил“, – деган Абрамов.

Эслатиб ўтамиз, Турсунов ва Гадоев яқиндагина Жанубий Кореянинг “Тэжон Ситизен“ клуби билан хайрлашиб ортга қайтганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид