Футбол

«Челси» пенальтилар сериясидаги ғалаба эвазига лига кубогига финалига чиқди

Англия лига кубогининг 1/2 финалидан ўрин олган иккинчи жавоб учрашуви бўлиб ўтди. Унда Лондоннинг икки жамоаси «Челси» ва «Тоттенҳэм» жамоалари куч синашиди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Нголо Канте ҳисобни очган бўлса, Эден Азар 11 дақиқа ўтиб фарқни иккитага оширганди. Иккинчи бўлимда Фернандо Льорентенинг меҳмонларнинг жавоб голига муаллифлик қилди ва асосий вақтгача бўлган сўнгги ҳисобни ўрнатди.

Икки жамоанинг биринчи учрашувида «Тоттенҳэм» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Йил бошида кубок ташкилотчилари меҳмондаги гол қоидасини бекор қилган, шунингдек, экстра таймлар ҳам қоидалардан чиқариб ташланганди. Натижада икки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд қилингач, дарҳол пенальтилар серияси амалга оширилди ва унда «Челси» 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бу натижа орқали «Челси» 8-марта Англия лига кубоги финалига йўлланма олди. эндиликда жамоа бу борада рекордчи бўлган «Арсенал» ва «Тоттенҳэм» билан тенглашди.

24 февраль куни «Челси» «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтадиган финал учрашувида «Манчестер Сити»га қарши майдонга тушади. «Сити» бир кун олдин бўлиб ўтган ўйинда «Бёртон»ни 1:0, икки ўйин натижасига кўра, 10:0 ҳисобида енгиб, финалга чиққанди.

Англия лига кубоги
Ярим финал
Жавоб учрашувлари

Челси – Тоттенҳэм 2:1 (2:0, 0:1), пенальтилар бўйича – 4:2
Голлар: Канте (27), Азар (38) – Льоренте (50).
Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Рюдигер, Эмерсон, Давид Луиз, Канте, Баркли (Ковачич, 81), Педро (Виллиан, 76), Жоржиньо, Азар, Жиру.
Тоттенҳэм: Гассанига, Орье, Вертонген, Дэвис (Роуз, 33), Алдервейрелд, Сиссоко (Санчес, 80), Эриксен, Дайер, Уинкс, Ламела, Льоренте (Лукас Моура, 68).
Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (53), Канте (56), Аспиликуэта (66), Сиссоко (73).
Дастлабки учрашув — 0:1.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид