Футбол

Даврон Файзиев ЎФА да иш бошлади

Таниқли шарҳловчи, спорт журналистикасида ном қозонган Даврон Файзиев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот ва медиа департаментига янги директор этиб тайинланди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

“Ўзбек футболини ривожлантириш йўлида ЎФАнинг ҳар бир департаментида ўз ишининг профессионаллари фаолият олиб бориши талаб этилади. Шу боисдан Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ОАВ ва мухлислар билан ўзаро алоқаларини янги босқичга олиб чиқилиши, турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг фаолияти тўлиқ хамда кенг ёритилишини таъминлашда ушбу соҳанинг етук мутахассисларидан бири саналувчи Даврон Файзиевга ишонч билдирамиз”, – дея таъкидлади ЎФА вице-президенти Равшан Эрматов.

Маълумот учун, Даврон Файзиев узоқ йиллар давомида МТРК ҳузуридаги «Ёшлар» ва «Спорт» телеканалларида фаолият олиб борган. Сўнгги йилларда эса «UzReport TV» ва «Futbol TV» телеканалларида шарҳловчи сифатида ишлаб келаётганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид