Футбол

«Барселона» 75 млн еврога янги футболчи сотиб олди

Каталониянинг «Барселона» клуби «Аякс» яримҳимоячиси Френки де Йонгни сотиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Қайд қилинишича, жамоа 21 ёшли нидерландиялик футболчи билан 2023/24 йилги мавсум сўнгига қадар шартнома имзолаган.

Трансфер суммаси 75 миллион еврони ташкил қилган. Бундан ташқари «Аякс» футболчининг янги жамоасидаги ўйинларига қараб 11 миллион евро миқдорида бонусга ҳам эга бўлиши мумкин.

Нидерландиялик футболчи яқин ойлар давомида «Аякс»даги фаолиятини давом эттиради. у «Барселона» сафига 2019 йилнинг 1 июль куни келиб қўшилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид