Футбол

ЕЧЛ. «Аякс» эртаги давом этади

Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда Англиянинг «Тоттенҳэм» клуби ўз уйида Нидерландиянинг «Аякс» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Донни ван де Бек томонидан киритилган гол нидерландларга навбатдаги ғалабани келтирди. Бу натижа орқали «Аякс» «Реал» ва «Бавария» каби ЕЧЛ плей-оффида учта меҳмондаги учрашувни ютган жамоага айланди.

Маълумот учун, Европа чемпионлар лигаси тарихида биринчи учрашувни уйда ўтказиб, имкониятни бой берган 17та жамоа бўлса, фақатгина биргина ҳолатда, 1995/96 йилги мавсумда «Аякс» меҳмонда вазиятни ўнглаб финалга чиқа олганди. Қолган 16 жамоа бу ишни уддалай олмаган.

Бугун ярим финалнинг иккинчи учрашувида «Барселона» «Ливерпуль»га қарши учрашувда майдонга тушади.

Чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Дастлабки учрашув

Тоттенҳэм (Англия) – Аякс (Нидерландия) 0:1 (0:1)
Гол: ван де Бек (15).
Тоттенҳэм: Льорис, Алдервейрелд, Санчес, Вертонген (Сиссоко, 39), Ваньяма, Триппьер (Фойт, 80), Роуз (Дэвис, 79), Эриксен, Алли, Льоренте, Лукас Моура.
Аякс: Онана, Велтман, де Лигт, Блинд, Тальяфико, Шене (Мазрауи, 65), де Йонг, Зиёш (Хунтелар, 87), ван де Бек, Нерес, Тадич.
Огоҳлантиришлар: Тальяфико (30), Велтман (63).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид