Футбол

ЕЧЛ. «Аякс» яна бир сенсацион натижа қайд этди. «Барселона» «МЮ»ни йирик ҳисобда енгди

Европа чемпионлар лигасининг 1/4 финалидан ўрин олган жавоб учрашувларининг иккитаси ўз ниҳоясига етди. Туринда «Ювентус» «Аякс»ни қабул қилган бўлса, «Барса» «МЮ»ни «Камп Ноу»да синовдан ўтказди.

Туринда «Аякс» ажойиб футбол намойиш этди ва яна бир сенсацияга сабабчи бўлди. «Реал»ни мусобақадан чиқариб юборган жамоа бу сафар Роналдуси бор «Ювентус»ни меҳмонда 2:1 ҳисобида енгиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Барселона» эса «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашувда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Лионель Мессининг дубли ва Филиппе Коутиньо томонидан киритилган голлар эвазига жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эртага чорак финалнинг қолган икки учрашуви ҳам ўтказилади. «Манчестер Сити» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилса, «Ливерпуль»«Порту»га сафар қилади.

Чемпионлар лигаси
1/4 финал
Жавоб учрашувлари

Барселона (Испания) – Манчестер Юнайтед (Англия) 3:0 (2:0)
Голлар: Месси (16, 20), Коутиньо (61).
Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, СерЖи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Янг, Жонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантиришлар: Суарес (77).

Дастлабки учрашув – 1:0

Ювентус (Италия) – Аякс (Нидерландия) 1:2 (1:1)
Голлар: Роналду (28) – ван де Бек (34), де Лигт (67).
Ювентус: Шченсны, Ругани, Алекс Сандро, Де Шильо (Жоау Канселу, 64), Бонуччи, Жан, Пьянич, Матюиди, Бернардески (Бентанкур, 80), Роналду, Дибала (Кин, 46).
Аякс: Онана, Блинд, де Лигт, Велтман, Мазрауи (Синкгравен, 11; Магальян, 82), ван де Бек, Зиеш (Хунтелар, 88), Тадич, Шене, Нерес, де Йонг.
Огоҳлантиришлар: Жан (69), Роналду (90).
Дастлабки учрашув – 1:1

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид