Футбол

ЕЧЛ. «Ювентус» «Атлетико»га ютқазди, «Сити» 10 киши бўлиб «Шальке» устидан иродали ғалабага эришди

Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари ниҳоясига етди. 20 февраль куни сўнгги икки учрашув бўлиб ўтди.

Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз уйида «Ювентус»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 78-дақиқада Хосе Хименесни ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб, Диего Годин жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. Учрашувда битта пенальти ва Алваро Мората томонидан киритилган гол видеотакрорлар сабаб бекор қилинди.

Бундеслига вакили «Шальке» эса Англия чемпиони «Манчестер Сити»ни қабул қилиб, ғалабани қўлдан чиқарди. Аввалига Агуэро ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнгига қадар Набил Бенталеб икки марта пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлим ўртасида Николас Отаменди иккинчи сариқ карточка билан ўйиндан четлатилди. Аммо бу ҳам манкунианликларнинг ирода кўрсатишига қаршилик кўрсата олмади. 85-дақиқада Лерой Сане, 90-дақиқада Раҳим Стерлинг томонидан киритилган голлар таблода меҳмонларнинг 2:3 ҳисобидаги ғалабаси қайд этилишига сабаб бўлди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашувлари 12 март куни бўлиб ўтади.

ЕЧЛ. 1/8 финал
Дастлабки учрашувлар

Атлетико Мадрид – Ювентус 2:0
Голлар: Хименес (78), Годин (83).
Атлетико: Облак, Хименес, Филипе Луис, Хуанфран, Годин, Сауль, Парти (Лемар, 61), Родри Эрнандес, Коке (Корреа, 67), Гризманн, Диего Коста (Мората, 58).
Ювентус: Шченсни, Бонуччи, Алекс Сандро, Де Шильо, Кьеллини, Бентанкур, Пьянич (Жан, 73), Матюиди (Жоау Канселу, 84), Роналду, Дибала (Бернардески, 80), Манжукич.

Шальке – Манчестер Сити 2:3
Голлар: Бенталеб (38, пенальти, 45, пенальти) – Агуэро (18), Сане (85), Стерлинг (90).
Шальке: Фэрманн, Брума, Сане, Настасич, Мендиль (Бургшталлер, 65), Сердар, Очипка, Маккенни (Скрибски, 78), Калиджури, Бенталеб, Ут (Харит, 87).
Манчестер Сити: Эдерсон, Уокер, Отаменди, Лапорт, Фернандиньо, Сильва (Компани, 70), Гундўған, Бернарду Силва, де Брюйне (Зинченко, 87), Стерлинг, Агуэро (Сане, 78).
Четлатиш: Отаменди (68, Манчестер Сити).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид