Футбол

ЕЧЛ. «Ливерпуль» «супер камбэк»ни амалга оширди

Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган дастлабки жавоб учрашувида «Ливерпуль» «Барселона»ни қабул қилди.

Биринчи учрашувда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Барселона» бу сафар кутилмаганда 4:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Дивок Ориги ва Жоржино Вейналдум иккитадан тўп киритиб, 4:0 ҳисобини таъминлади ва «Ливерпуль» кетма-кет иккинчи мавсум чемпионлар лигаси финалига йўлланма олди. «Барселона» эса кетма-кет иккинчи мавсум учта тўп фарқи билан ғалаба қозониб, жавоб учрашувдаги муваффақиятсиз ўйин сабаб йирик ҳисобда ютқазди ва мусобақани тарк этди.

Чемпионлар лигаси
1/2 финал
Жавоб учрашуви

Ливерпуль (Англия) – Барселона (Испания) 4:0 (1:0)
Голлар: Ориги (7, 79), Вейналдум (54, 56).
Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон (Вейналдум, 46), Милнер, Хендерсон, Фабиньо, Шакири (Старриж, 90), Ориги (Гомес, 85), Мане.
Барселона: тер Стеген, Серджи Роберто, Пике, Лангле, Альба, Видаль (Артур, 75), Бускетс, Ракитич (Малком, 80), Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Фабиньо (11), Бускетс (45), Ракитич (53), Матип (66), Нелсон Семеду (75).

Биринчи учрашув — 0:3.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид