Футбол

ЕЧЛ. «МЮ» ўз уйида ютқазди, «Рома» ғалаба қозонди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки икки учрашув бўлиб ўтди. Унда Англяининг «Манчестер Юнайтед» клуби «ПСЖ»ни қабул қилган бўлса, «Рома» «Порту» билан куч синашди.

Манчестерда кечган учрашув тақдирини иккинчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. 53 дақиқада Кимпембе, 60 дақиқада Килиан Мбаппе томонидан киритилган голлар парижликларга жавоб учрашуви олдидан яхши имкониятни тақдим этди.

Римда «Рома» «Порту»ни қабул қилиб, иккинчи бўлимда иккита гол киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олганди, бироқ 79 дақиқада Адриан томонидан киритилган гол «Порту»нинг ўз уйида бўлиб ўтадиган жавоб учрашувларидаги имкониятини оширди.

Европа Чемпионлар Лигаси
1/8 финал
Дастлабки учрашувлар

«Манчестер Юнайтед» – ПСЖ 0:2 (0:0)
Голлар: Кимпембе (53), Мбаппе (60).

Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Байи, Шоу, Янг, Линделеф, Лингард (Санчес, 45), Матич, Погба, Эррера, Марсиал (Мата, 46), Рэшфорд (Лукаку, 84).
ПСЖ: Буффон, Керер, Тиаго Силва, Кимпембе, Маркинёс, Дракслер, Верратти (Паредес, 75), Дани Алвес, Ди Мария (Дагба, 81), Бернат, Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (11), Дракслер (19), Погба (26), Янг (30), Бернат (34), Линделеф (50), Дани Алвес (62), Эррера (87), Шоу (90).
Четлатиш: Погба (89).

«Рома» – «Порту» 2:1 (0:0)
Голлар: Заниоло (70, 76) – Адриан (79).

Рома: Миранте, Манолас, Коларов, Флоренци, Фасио, Кристанте, де Росси, Заниоло (Сантон, 87), Пеллегрини (Нзонзи, 83), Эл-Шаарави (Клюйверт, 90), Джеко.
Порту: Касильяс, Фелипе, Теллес, Эдер Милитао, Пепе, Отавио (Эрнани, 84), Данилу Перейра, Фернандо (Андре Перейра, 76), Эррера, Браими (Адриан, 68), Соарес.

Огоҳлантиришлар: Эррера (74), Эл-Шаарави (88).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид