Футбол

Эктор Купер МОҚ раҳбарининг терма жамоани ёшартириш ҳақидаги фикрига: «Сизлар ўзи нимани хоҳлайсизлар?»

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Ўзбекистон футбол ассоциациясида “China Cup-2019” халқаро мусобақаси олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоани ёшартириш борасида саволга жавоб бера туриб, Миллий олимпия қўмитаси расмий сайтида эълон қилинган ташкилот раҳбарининг фикрларига муносабат билдириб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов Осиё кубогидан сўнг бўлажак мусобақаларда асосий эътиборни энди ёшларга қаратиш зарурлигини таъкидлаб, «энди терма жамоани ёшартириш вақти келди. Олдимизда жаҳон чемпионати саралаши турибди. Мазкур мусобақага ёшартирилган таркиб билан йўл оламиз», дея гапириб ўтганди.

“Менга шартнома таклиф қилинган пайтда қандай шартлар ёзилганини биласизми? Биз Жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак, Осиё Кубогида чемпион бўлишимиз керак. Бизга жамоани ёшартириш керак деган гап йўқ эди.

– Ҳозир ёшартириш талаби қўйилмаган деб айтяпсиз. Лекин, яқинда МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг жамоани ёшартириш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бунга қандай муносабат билдирасиз? Умуман раҳбариятнинг мураббий ишига аралашишига муносабатингиз қандай?

– Сизлар ўзи нима хоҳлайсизлар? Жаҳон чемпионатига чиқишними? Таркибни ёшартиришними? Ёки ҳар бир ўйинда 3тадан гол уриб, 70 фоиз тўп билан муомала қилишимизними? Тўғри сизларни тушуниб турибман. Лекин мени олдимга қўйилган вазифада юқорида айтилган талаблар бор. Бошқаси йўқ.

—Лекин раҳбарият шундай фикрда. Агар улар сизга алоқага чиқиб жамоани ёшартириш керак деб айтса, қандай йўл тутасиз?

— Менга ҳозирча раҳбарият бундай гап айтгани йўқ, дея Купернинг сўзларини келтирмоқда GoSport манбаси.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид