Футбол

Элдор Шомуродовга Россиянинг гранд клуби харидор

Россиянинг «Ростов» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Gosport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, футболчига Москванинг ЦСКА клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Москваликлар асосий ҳужумчиси Фёдор Чаловга Англиядан қизиқиш бўлаётгани сабабли футболчи жамоадан кетиши кутилмоқда. Шу боисдан ҳам клуб бошқа ҳужумчи излаш ҳаракатига тушиб қолган ва бу борада энг асосий номзод сифатида Элдор Шомуродов номи тилга олинмоқда.

Аммо «Ростов» Ўзбекистонлик футболчини сотиш ниятида эмас . Ўз навбатида Шомуродовнинг агентлари ҳам фақатгина кучли бешликдан тушадиган таклифларни кўриб чиқишлари мумкинлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Шомуродов жорий мавсумда «Ростов» таркибида 4 ўйинда майдонга тушиб 5та голда (3та гол, 2та голли пас) иштирок этишга улгурди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид