Футбол

ЎФА раҳбари ортидан ПФЛ директори ҳам истеъфога чиқади. Уларнинг ўрнига ким келиши маълум

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров Умид Аҳмаджонов ортидан истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Марказий Осиё футбол ассоциацияси (CAFA) бош котиби сифатида ишлаган Аваз Махсумов ҳамда узоқ муддат ЎФФ тизимида фаолият олиб борган ва ҳозирда ФИФА байроғи остидаги учрашувларда комиссарлик қилиб келаётган Алим Арифов ҳам ЎФАда иш бошлаши кутилмоқда. Махсумов ва Арифов айнан ПФЛ директори ва ЎФА вице-президенти масъул лавозимларини эгаллайди. Махсумов шунингдек Сардор Раҳматуллаев ўрнига ЎФА бош котиби сифатида иш бошлаши ҳам айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ФИФА рефериси Равшан Эрматов ЎФА биринчи вице-президенти сифатида иш бошлаши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳозирча ЎФАдаги барча раҳбарлар вақтинчалик вазифасини бажарувчи сифатида иш олиб бориши айтилмоқда. Яқин бир ой ичида раҳбарлик лавозимлари учун расмий ҳисобот сайловлари ўтказилади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид