Футбол

ЎФАга янги президент сайланди

15 июль куни Radisson Blu меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. Олдиндан белгилаб қўйилганидек мазкур конференцияда ЎФАга янги президент сайланди. Айни вақтда Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимида ишлаб келаётган Абдусалом Азизов номзоди ЎФА президентлиги учун кўрсатилди.

ЎФА ижроқўми аъзолари бир овоз мазкур номзодни қўллаб овоз беришди. Натижада Абдусалом Азизов ЎФАнинг амалдаги президенти этиб сайланди. У бир вақтнинг ўзида ДХХ раиси лавозимида ҳам фаолиятини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ЎФА президенти лавозимида Бош вазир ўринбосари, Транспорт вазири Очилбой Раматов ишлаб келаётганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид