Бошқа спорт турлари

ЎФФ ва МОҚнинг собиқ раҳбари кома ҳолатига тушди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол федерацияси (айни вақтда ассоциация мақомида) собиқ раҳбари, сенатор Мираброр Усмонов аҳволи ёмонлашгани сабаб шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Мираброр Усмонов ўпка ва нафас йўллари билан боғлиқ касаллик сабаб Миллий олимпия қўмитаси клиникасининг реанимация бўлимига ётқизилган. Айни вақтда у кома ҳолатида, оғир аҳволда қолмоқда.

Маълумот учун, Мираброр Усмонов 2006 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистон футбол федерацияси президенти лавозимида ишлаган. 2013 йилдан 2017 йилгача Миллий Олимпия қўмитаси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритган. Бугунги кунга қадар у Олий Мажлис сенатори сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид