Футбол

Франциялик ёш футболчи ўйин вақтида вафот этди

Франциянинг «Реймс» клуби ўсмирлар жамоаси яримҳимоячиси Муҳаммад Саван 13 февраль куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, мазкур ҳодиса футбол учрашуви пайтида содир бўлган. 15 ёшли футболчи дўстлари билан ўйнаётганда ўзини ёмон ҳис қилган ва майдонга йиқилган. Саваннинг юраги тўхтаб қолган, воқеа жойига етиб келган шифокорлар ўсмир ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

«Клуб содир бўлган воқеадан шокда. Саван оиласига ҳамдардлик билдирамиз» – дейилади «Реймс» «твиттери»да берилган хабарда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид