Футбол

Игнатий Нестеровга берилган жазо аниқ бўлди

ОФК Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеровни 8 ойга футболдан четлатган. Бу ҳақда GoSport.uz Алишер Никимбаев берган маълумотга таяниб хабар берди.

Никимбаевнинг маълум қилишича, Нестеровни 16 ойга четлатишлари ҳам мумкин бўлган. Аммо ОФК унинг жазо муддатини қисқартирган.

Дисквалификация муддати 13 февралдан бошлаб ҳисобланади ва дарвозабон 13 октябрдан бошлаб ўйинларда қатнашиши, 13 августдан эса бирор клуб билан шартнома имзолаб, машғулотларни бошлаши мумкин. Нестеров Осиё кубогидан сўнг Саудиянинг “Уҳуд” жамоасидан таклиф олган ва фаолиятини айнан шу жамоа сафида давом эттираётганди.

“Уҳуд” сафида ўйнаётган вақтда Нестеровнинг қонида допинг аниқлангани боис у футболдан четлатилганди. Дарвозабон вазн тушириш учун қўлланиладиган тақиқланган воситани Осиё Кубоги вақтида қабул қилгани аниқланган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид