Футбол

Икром Алибоев ОЧЛ тарихидаги энг чиройли гол номига даъвогарлик қилмоқда. У финалда!

Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказмоқда. Унда «Локомотив» собиқ футболчиси Икром Алибоевнинг голи сўнгги, финал босқичига йўлланма олди ва ғолиблик учун даъвогарлик қилмоқда.

Алибоев ўзига хос плей-офф кўринишидаги сўровноманинг чорак финалида «Гуанчжоу Эвергранд» яримҳимоячиси Паулиньони, ярим финалда эса «Ал-Иттиҳод» яримҳимоячиси Сауд Харирийнинг ортда қолдириб финалга йўл олди.

Айни вақтда «Сеул» таркибида тўп сураётган футболчининг «Ал-Ваҳда» дарвозасига майдон марказидан урган голи эронлик Андраник Теймуриян билан ғолиблик учун кураш олиб боради.

Алибоевнинг супер голи учун мухлислар қуйидаги ҳаволага ўтиб, овоз беришлари мумкин.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид