Футбол

ЕЧЛ. Роналду ҳет-трики билан «Ювентус»ни кейинги босқичга олиб чиқди

Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган иккита жавоб учрашуви ниҳоясига етди. Туринда «Ювентус» «Атлетико» Мадридни қабул қилган бўлса, «Манчестер Сити» «Шальке 04» клубига қарши майдонга тушди.

Туринда бўлиб ўтган учрашувда «Ювентус» дастлабки учрашувдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг «камбэк»ни амалга ошира олди. Учрашувнинг 27-дақиқасида у Федерико Бернардески томонидан етказиб берилган тўпни боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошида у яна бир марта боши билан гол уриб, икки ўйин натижасига кўра, фарқни йўққа чиқарган бўлса, 86-дақиқада Бернардескига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, жамоасининг йирик ғалабаси билан бирга туринликларнинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритишига сабабчи бўлди.

Куннинг иккинчи учрашувида «Манчестер Сити» «Шальке»га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Аввалига Серхио Агуэро дубли билан жамоасини олдинга олиб чиққан бўлса, Лерой Сане фарқни учтага етказиб қўйди. Иккинчи бўлимда эса Раҳим Стерлинг, Бернарду Силва, Фил Фоден ва Габриэл Жезус томонидан киритилган голлар ҳисобни 7:0 кўриниш олишини таъминлади.

Бу натижа «Манчестер Сити»нинг мусобақа тарихидаги энг йирик ғалабаси бўлиш билан бирга ЕЧЛ плей-офф босқичидаги энг йирик ҳисобга ҳам айланди. Сўнгги марта 2015 йилда «Бавария» «Шахтёр»ни худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратганди.

Чемпионлар лигаси
1/8 финал
Жавоб учрашувлари

Ювентус Италия – Атлетико Испания 3:0 (1:0)
Голлар: Роналду (27, 49, 86, пенальти).
Ювентус: Шченсни, Кьеллини, Бонуччи, Жоау Канселу, Жан, Спинаццола (Дибала, 67), Матюиди, Пьянич, Бернардески, Манджукич (Кин, 80), Роналду.
Атлетико: Облак, Хименес, Хуанфран, Арьяс (Витоло, 77), Годин, Коке, Родри Эрнандес, Сауль, Лемар (Корреа, 57), Мората, Гризманн.
Огоҳлантиришлар: Бернардески (64), Хуанфран (73), Хименес (86), Витоло (90).
Дастлабки учрашув – 0:2

Манчестер Сити Англия – Шальке Германия 7:0 (3:0)
Голлар: Агуэро (35, пенальти, 38), Сане (42), Стерлинг (56), Бернарду Силва (71), Фоден (78), Габриэл Жезус (84).
Манчестер Сити: Эдерсон, Данило, Лапорт (Делф, 72), Уокер, Зинченко, Гюндоган, Сильва (Фоден, 64), Стерлинг, Бернарду Силва, Сане, Агуэро (Габриэл Жезус, 64).
Шальке: Фэрманн, Сане, Стамбули, Брума, Коноплянка, Очипка, Сердар, Бенталеб, Маккенни (Мендиль, 74), Эмболо (Скрибски, 69), Бургшталлер (Тойхерт, 79).
Огоҳлантиришлар: Брума (33), Данило (48), Зинченко (69).
Дастлабки учрашув – 3:2.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид