Футбол

«Пахтакор» собиқ легионерини ортга қайтармоқда

Исроилнинг «Маккаби» (Петаҳ Тиква) жамоаси яримҳимоячиси Гиди Канюк иккинчи даврадан бошлаб Тошкентнинг «Пахтакор» клуби шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Шота Арвеладзе петаҳ тикваликлар таркибида кўп ўйинларда майдонга тушмаётган футболчини ортга қайтаришни истаган. Футболчининг ўзи ҳам бунга розилик берган.

Канюк 2017 йилнинг июлида илк марта «Пахтакор» таркибига келиб қўшилган ва жамоа билан 2,5 йиллик шартнома имзолаганди. Аммо 2018 йил бошида у аввалига «Маккаби» (Тел-Авив) жамоасига ижарага берилди. У ерда 5тагина ўйинда майдонга тушган футболчи битта гол урганди. Кейинчалик у петах тикваликлар таркибига бориб қўшилди ва у ерда 7 учрашувда 1та гол уришни уддалади.

Канюк «Пахтакор»да тўп сурган ярим мавсуми давомида 14та учрашувда майдонга тушиб, 1та гол киритишга муваффақ бўлганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид