Футбол

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар шартномани икки томонлама келишув асосида бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎФА Купер билан шартномани бекор қилиш учун талаб қилинадиган суммани тўлаб бериши лозим бўлади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Купер учун 5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаб берилиши лозим. Унинг йиллик маоши 2 миллион доллар бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Купер Ўзбекистон терма жамоасини 2021 йилнинг сўнгига қадар бошқариш бўйича шартнома имзолаганди. ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқич дастлабки учрашувида жамоа Фаластин терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Олинган маълумотларга кўра, Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид