Футбол

«Ливерпуль» — чемпионлар лигаси ғолиби!

Европа чемпионлар лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтди. Мадриддаги «Ванда метрополитано» стадионида кечган учрашувда икки инглиз жамоаси кураш олиб боришди.

Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ «Тоттенҳэм» дарвозасига пенальти белгиланди. Сиссоко қўли билан ўйнагани учун белгиланган пенальтини Муҳаммад Салоҳ аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Ўйиннинг сўнгига қадар бу ҳисоб ўзгармай турди. Фақатгина 87-дақиқада Дивок Ориги иккинчи голни киритиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди. Натижада «Ливерпуль» 2018/19 йилги мавсум бош совринини қўлга киритди.

Бу жамоанинг олтинчи худди шундай соврини бўлди. Сўнгги марта жамоа 2005 йилда бош совринни қўлга киритганди. Шунингдек, бу «Ливерпуль»нинг сўнгги 7 йилдаги илк соврини бўлди. Жамоа Клопп билан 4 йил давомида биринчи марта трофей ютишга муваффақ бўлди.

Европа чемпионлар лигаси
Финал

Тоттенҳэм (Англия) – Ливерпуль (Англия) 0:2 (0:1)

Голлар: Салоҳ (2, пенальти), Ориги (87).

Тоттенҳэм: Льорис, Триппьер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Сиссоко (Дайер, 74), Уинкс (Лукас Моура, 66), Эриксен, Алли (Льоренте, 82), Сон Ҳён Мин, Кейн.

Ливерпуль: Алиссон, Александер-Арнолд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Ҳендерсон, Фабиньо, Вейналдум (Милнер, 62), Салах, Фирмино (Ориги, 58), Мане (Гомес, 90).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид