Футбол

«Манчестер Сити» рекорд миқдорда шартнома имзолади

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Puma спорт экипировкалари ишлаб чиқарувчи компания билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Шартномага кўра, немис бренди нафақат Манчестер клубига, балки City Football Group таркибига кирувчи барча жамоалар — Австралия, Испания, Уругвай ва Хитойдаги жамоаларга ҳам тақдим этилади.

Клуб расмий сайтида шартноманинг шартлари борасида маълумотлар берилмаган. Financial Times нашри берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» 10 йиллик битим доирасида жами 600 миллион фунт стерлинг ишлаб топишади. Бу клуб ва компания тарихидаги рекорд миқдордаги шартномага айланади. Puma расмий сайтида шартнома уларнинг тарихида энг йирик шартнома экани қайд қилинган.

Айни вақтда «Манчестер Сити» Nike бренди томонидан тайёрланган экипировкалардан фойдаланиб келади. Puma билан шартнома 2019 йилнинг 1 июлидан кучга киради.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид