Футбол

ЕЧЛ. «Барселона» «Ливерпуль»га имкон қолдирмади

Европа чемпионлар лигасининг 1/2 финалидан ўрин олган иккинчи учрашув бўлиб ўтди. Унда «Барселона» Англиянинг «Ливерпуль» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Луис Суарес Жорди Альба томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Бу Суареснинг ЕЧЛ мавсумидаги илк голи бўлди.

Иккинчи бўлимда эса катта саҳнага Лионель Месси чиқди. Аввалига 75-дақиқада у ҳисобдаги фарқни иккитага оширган бўлса, 82-дақиқада чамаси 25 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ишғол этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Бу Мессининг «Барселона» таркибида барча мусобақаларда киритган 600-голи бўлди. Шунингдек, Месси «Ливерпуль» дарвозасига гол киритиб, ЕЧЛда ўзи қарши ўйнаган 37 жамоадан 32-жамоага гол киритиши бўлди. Бу борада у фақатгина Раулдан (33та жамоага гол урган) ортда қолмоқда.

Европа чемпионлар лигаси, 1/2 финал
Дастлабки учрашув

Барселона (Испания) – Ливерпуль (Англия) 3:0 (1:0)
Голлар: Суарес (26), Месси (75, 82).
Барселона: тер Стеген, Сержи Роберто (Аленья, 90), Пике, Лангле, Альба, Видаль, Ракитич, Бускетс, Коутиньо (Нелсон Семеду, 60), Месси, Суарес (Дембеле, 90).
Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Матип, ван Дейк, Робертсон, Милнер (Ориги, 85), Фабиньо, Кейта (Ҳендерсон, 24), Вейналдум (Фирмино, 79), Салоҳ, Мане.
Огоҳлантиришлар: Лангле (39), Фабиньо (81), Суарес (81), Альба (86).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид