Футбол

Ўзбекистон ФИФА рейтингида сезиларли даражада пастлади

Халқаро футбол Иттифоқи ФИФА 2019 йил сентябрь ойидаги рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси бир неча поғонага пастлашига тўғри келди.

Янги рейтингда Ўзбекистон 4 поғона пастлаб, 88-ўринга жойлашди. Купер шогирдлари ҳисобида 1272 очко мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон Осиё терма жамоалари ичида кучли ўнликни тарк этди ва 12-ўринга тушиб кетди.

Осиё терма жамоалари ичида Эрон термаси қитъанинг биринчи рақамли жамоаси (23-ўрин) номини сақлаб қолган. Япония иккинчи, Жанубий Корея терма жамоаси эса учинчи Осиё жамоаси бўлиб турибди.

Умумий рейтингнинг юқори ўнлигида ҳам бир қатор ўзгаришлар кузатилган. Бельгия терма жамоаси ҳамон етакчи бўлиб турган бўлса, сентябрдан Франция терма жамоаси яна иккинчи ўринга кўтарилиб олган, Бразилия терма жамоаси эса бир поғона пастлаб учинчи ўринда бормоқда. Шунингдек, Португалия Уругвайни қувиб ўтиб 5-ўринга кўтарилган бўлса, Испания терма жамоаси бир йўла икки поғона юқорилаб 7-поғонада қайд қилинган. Ўз навбатида Хорватия ва Колумбия терма жамоалари бир поғонадан пастлашига тўғри келган. Кучли ўнлик Аргентина терма жамоаси якунлаб турибди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид